37 кундан ортиқ карцерда. Фаол Аспеков СИЗОда очлик эълон қилди

128

Ҳибсда сақланаётган фаол Мелис Аспеков кеча қамоқдаги қийноқларга қарши очлик эълон қилди.

Унинг Facebook саҳифасида чоп этилган хабарда, фаолнинг юрак касаллиги ва ўтказган жарроҳлик операциясига қарамай, 37 кундан ортиқ вақтдан бери карцерда сақланаётгани айтилган.

«Асосан, инсонни якка камерада 15 кундан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас — бу қийноқ ҳисобланади. Унинг юраги оғриётганига ва операция ўтказганига қарамай, уни чиқаришмаяпти. Уни совуқ, ифлос, тор ва антисанитария ҳукм сурадиган жойда сақлашмоқда», — дейилади хабарда.

Куз ойларида интернетда Аспековнинг видеолавҳалари тарқалган, унда у 2020 йил октябр воқеалари давомида Садир Жапаров гўёки божхона қўмитаси собиқ раисининг ўринбосари Райимбек Матраимовдан 3 миллион доллар олганини айтган. Шунингдек, Аспеков жиноятчи Камчи Қўлбоевнинг ўлдирилиши ва Қумтор кони бўйича келишув ҳақида ҳам гапирган.

Ўтмишда Аспеков Садыр Жапаровнинг тарафдори бўлган. 2024 йил март ойида суд уни оммавий тартибсизликларни тайёрлашда айбли деб топиб, етти йил озодликдан маҳрум қилди.