Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) маълумотига кўра, кеча Бишкекда махсус хизмат томонидан қўлга олинган юқори лавозимли солиқ ходимлари ўз хизмат вазифаларидан суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.
МХДҚ маълумотига кўра, акциз моллари ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи йирик компаниялар ўз маҳсулотларини товар-транспорт ҳужжатларини қайтариш ёки рад этиш ҳолатлари билан қайд этиб, етказиб беришган.
Махсус хизмат ходимларининг таъкидлашича, ушбу жараённи назорат қилиш учун масъул бўлган солиқ ходимлари бу фактларни атайлаб эътиборсиз қолдиришган.
Фақат 2024 йилнинг ўзида ҳужжатсиз етказиб берилган акциз молларининг умумий қиймати 3,2 миллиард сомдан ошган.
Шу сабабли Давлат солиқ хизмати (ДСХ)нинг тўртта бошқарма раҳбари қўлга олинди. Давлат қўмитасига кўра, гумонланувчиларга яқин кунларда айбловлар эълон қилинади ва суд улар учун эҳтиёт чорасини белгилайди.
Кеча махсус хизмат ходимлари Солиқ хизмати туман бошқармаларида, шунингдек, йирик солиқ тўловчиларни назорат қилиш бошқармаси офисида тинтув ўтказди.
Аввалроқ ОАВ хабар беришича, тинтувлардан сўнг Свердлов, Ленин ва Октябрь туманлари Солиқ хизмати раҳбарлари вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган, фақат Первомай туман бошқармаси раҳбари ҳозирча эркинликда қолган.