Нокенда беш ёшли қизини калтаклашда гумонланувчи қўлга олинди

61

Милиция Жалолобод вилоятининг Новкен туманида беш ёшдаги қизини калтаклаган гумонланувчини қўлга олди. Бунга қадар ижтимоий тармоқларда отаси қизини хивич билан уриаётгани акс этган видео тарқаган.

Унда у қизини хивич билан юзига уриб, уни таглигини мустақил кийишга мажбурлаган. Шу билан бирга қизга йиғлашни тақиқлаб, «яна ураман» деб қўрқитган.

Вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, бу бўйича милицияга қизнинг онаси мурожаат қилган. Унинг айтишича, 14 ноябрда эри уни катта қизи билан қувиб чиқиб, ўзи ўғли ва кичик қизи билан уйда қолган.

Кўп ўтмай гумонланувчи аёлига беш ёшдаги қизини калтаклаётганда олинган видеони жўнатиб, «келмасанг ёмон бўлади» деб қўрқитган.

Муассасадан бу бўйича 27 ноябрда терговга қадар текширув ишлари бошланганини билдиришди. Маълумотга кўра, 41 ёшдаги гумонланувчи Новкен туман ички ишларр бўлимига етказилиб, қамоққа олинган.

ИИВ жабрланган она билан болаларга суд-тиббий, суд руҳий-психиатрия экпертизалари тайинланганини билдирди.