Меҳнат вазири Жилдиз Полотова ишдан кетди, муассасани вақтинча Равшанбек Сабиров бошқаради

84

Меҳнат, ижтимоий таъминот ҳамда миграция вазири Жилдиз Полотова бошқа хизматга тайинлангани сабабли ишдан кетди. Тегишли буйруққа Садир Жапаров қўл қўйди.

Вазирнинг вазифасини бажарувчи бўлиб Равшанбек Сабиров тайинланди. Энди унинг номзоди Жогорку Кенешга таклиф қилинади.

Полотова Вазирлар маҳкамасида етакчилик хизматида бўлган сановли аёллардан бири эди. Ҳозир икки нафаргина вазир аёл бор — рақамли тараққиёт вазири Нурия Кунтаева билан маъориф вазири Догдуркүл Кендирбаева.

Статистикага кўра, етакчи бўлиб ишлаган ҳамда давлат хизматида бўлган аёллар кам.

Ўтган йили Жогорку Кенешнинг депутати Динара Ашимова давлат идораларида гендер балансининг сақланишига мониторинг қилиш учун ишчи гуруҳ тузиш таклиф қилинган эди.