Сузоқда тарбиячилар боғчадаги болага қўл кўтарган — милиция текширув бошлади

43

Ижтимоий тармоқларда бола боқчанинг тарбиячилари болаларнинг бирига қўл кўтаргани тасвирланган видео тарқалди.  Воқеа Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида бўлган. 

Видеода аёллардан бири болани белига урса, иккинчиси йиғисини тўхтатмаса оёқ кийими билан уришини айтиб қўрқитган. Кейинги кадрларда  тарбиячи болани бурчакка туришга мажбурлаб, жазолаётганини кўриш мумкин. 

Мазкур факт бўйича Сузоқ туман милицияси терговгача текширув ишларини бошлади. Иш шунингдек вилоят прокуратурасининг рўйхатига олинди. 

Бу орада Таълим вазирлиги бола боқчага видеоназорат камералари ўрнатилишини ҳамда ходимларнинг орасида тушунтириш ишлари олиб борилишини билдиришди. 

Вазирликдан болаларга нисбатан зўравонликка қатъий таъқиқ қўйилганини ва бола боқчанинг ҳудудида болаларнинг соғлиғи ҳамда хавфсизлиги учун ҳар бир ходим жавобгар эканини қўшимча қилишди. 

Қирғизистонда ҳар йили болалар жисмоний, жинсий ва ҳиссий зўравонликларга учраб келишади. Уларнинг айримлари болаларнинг ўлими билан тугаган ҳолатлар ҳам учрайди.