Бишкек: «Яндекс.Такси» ҳайдовчилари компания офиси олдида норозилик намойиши ўтказди

72

Бишкекда «Яндекс.Такси» хизмати офиси олдида 50 га яқин ҳайдовчи йиғилиб, компания улушининг юқори эканлигига норозилик билдиришди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиоси хабар берди.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, Қирғизистонда комиссия миқдори 21% ни ташкил этади, бу Қозоғистондагига қараганда уч баробар кўп. Уларга кўра, компания мижозларга тақдим этилган чегирмаларни ҳайдовчиларнинг ўзи қоплашини талаб қилмоқда.

«Агар ҳайдовчи 120 минг сом даромад қилса, шундан 26 минг соми «Яндекс»га, 4 минг соми эса таксопаркка ўтади. Яъни 30 минг сом компаниялар томонидан олиб қўйилади», — деди намойиш иштирокчиларидан бири Анжела Қосимова.

Норозилик билдирувчилар комиссия улушини ҳар бир буюртмадан 7% га туширишни талаб қилмоқда. Улар бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматидан расмий мурожаат йўллашди.

30 ноябрь куни Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (МХДҚ) «Яндекс.Такси Корп» компаниясининг офисларида текширувлар ўтказди. Ҳукумат компанияни **«катта ҳажмда солиқ тўлашдан бош тортиш»**да айблади.

МХДҚ маълумотига кўра, компания ва унинг ҳамкорлари, Монополияга қарши хизмат томонидан кўрилган чораларга қарамасдан, ҳайдовчилар учун комиссия ставкаларини асоссиз оширган. Бу эса такси хизматлари нархининг кўтарилишига сабаб бўлган.