Экс-спикер Канатбек Исаев ҳибсга олинди

4

Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Канатбек Исаев 4 декабргача 1-СИЗОга жойлаштирилди. Қарор Октябрь туман суди томонидан қабул қилинди.

Исаев 20 ноябр куни қўлга олинган эди. У марҳум жиноятчи Камчи Қўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда айбланмоқда. Исаев эса журналистларга ўз айбини тан олмаслигини ва уни қандай қилиб уюшган жиноий гуруҳ билан боғлашларини тушунмаслигини айтган.