Ўшда 19 ноябрь куни «Turmush» нашри журналистига номаълум қизлар ҳужум қилди.
Жабрланувчининг айтишича, ҳодиса Ленин кўчасида, «Қирғиз почтаси» яқинида содир бўлган. Журналистнинг таъкидлашича, у телефонини йўқотган аёлга ёрдам беришга уринган.
«Бир гуруҳ аёллар мендан ёрдам сўрашди, «Телефонимизни йўқотдик, телефондан қўнғироқ қилишга рухсат беринг», — дейишди. Маълум бўлишича, йўқолган телефон улардан бирининг сумкасида бўлган. Мен буни видеога ола бошлаганимда, қизлар «Видеони ўчир», дейишди, кейин эса мени ура бошлашди. Уларга бир эркак қўшилиб, мени бирга четга тортиб боришди ва тепкилашди», — деди журналист.
Шаҳар ички ишлар бўлими «Клооп»га маълум қилишича, журналист номаълум шахсларга нисбатан ариза ёзган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодисани тергов қилмоқда ва ҳужум қилган шахсларни қидиришмоқда.