Темирлан Султонбеков СИЗО-1да очлик эълон қилишда давом этмоқда

53

«Социал-демократлар» партияси раҳбари Темирлан Султонбеков ҳибсда бўлиб, очлик эълон қилишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Айбек Турдуев «Азаттиқ» радиосига маълум қилди.

Турдўевнинг тушунтиришича, унинг ҳимоясидаги шахс 14 ноябрь куни тунда ҳибсга олинганидан бери ҳеч нарса емади. Ҳатто, қўлга олинганидан сўнгги илк уч кунда Султонбеков сув ҳам ичмаган.

Кеча Султонбековнинг ўзи ўзининг осилиш ёки ўзини кесиш ниятида эмаслигини айтган. Партия раҳбарининг мактуби унинг Facebook саҳифасида эълон қилинди. Сиёсатчи «социал-демократлар» ушбу сайловларда «аллақачон ғалаба қозонганини» таъкидламоқда.

Бишкекнинг Свердловск туман суди 15 ноябрда «Социал-демократлар» партияси раҳбари Темирлан Султонбеков ва унинг ҳампартиядошлари — Ирина Карамушкина ва Роза Турксеверни икки ойга қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Учаласи ҳам сайловчилар овозини сотиб олиш бўйича айбланмоқда.

13 ноябр куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Бишкекдаги «Социал-демократлар» штаб-квартирасида тинтув ўтказди. Шундан сўнг милиция Ирина Карамушкина ва Данияр Чўлпонбоев ўртасидаги телефон суҳбати ёзувини тарқатди, унда овозларни сотиб олиш ҳақида сўз бораётганлиги айтилган. ИИВнинг баёнотига кўра, тергов давомида улар сайловчиларнинг ҳар бири учун 1000 сом тўлаб овозларни сотиб олганликлари тасдиқланган.

17 ноябр куни маҳаллий кенгашларга депутатлар сайлови ўтказилди. Овоз беришдан аввал «Социал-демократлар» партияси Бишкек шаҳар кенгаши сайловларидан жиноий иш очилиши сабабли четлатилган эди.