Давлат қурилиш агентлиги Бишкекда биноларни қуришда техника хавфсизлиги талабларини бузгани учун еттита қурилиш компаниясига жарима солди.
Давлат агентлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, гап «Перфект Строй», «АРАЙ», «Скай Билдингс Инжиниринг», «Хан Строй» («Бренд Хаус»), «Руссотехмонтаж», «Береке Билдинг» ва «Стальмонтаж плюс» компаниялари ҳақида бормоқда.
Жариманинг умумий миқдори 10 миллион 725 минг сомни ташкил қилди. Компанияларга қоидаларни бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.