15 ноябрда Бишкекнинг Свердлов туман судига партия лидери Темирлан Султанбеков, сайлов штабининг мувофиқлаштирувчиси Ирина Карамушкина ҳамда партиянинг вакили Роза Турксевер олиб келинди. Уларга «овоз сотиб олиш» айби қўйилмоқда.
«Бу кунлар ҳам ўтади», — деб қичқирган Султанбеков суд залига кириб бораётиб.
Султанбеков ноқонуний қўлга олинганига ҳамда унга қилинаётган ноқонунийликка норозилик билдириб очлик эълон қилгани маълум бўлган.