Президент «сўз эркинлиги йўқ» деган журналистларни қурултойга делегат бўлишга чақирди

47

Президент Садир Жапаров бўлажак маҳаллий кенгаш депутатлари сайловларида қирғизистонликларни фаол иштирок этишга чақирди.

Давлат раҳбари, айнан улар, аввалгилар қаторида, Халқ Курултойининг келгуси делегатларини танлашини, бу делегатлар ҳукуматга ҳар қандай саволларни бериши мумкинлигини эслатди.

Жапаров шунингдек, Қирғизистонда сўз эркинлиги йўқлигини айтган, ҳукуматдан норози журналистларга мурожаат қилди.

«Баъзи «псевдожурналистлар» ва «псевдоблогерлар» сўз эркинлиги йўқлигини, уларга босим ўтказилаётганини айтишади. Халқ олдида ҳурматингизни кўрсатинг ва ҳукуматга истаган саволларингизни беринг. Биз ҳеч қандай савол ва муаммолардан қочмаймиз», — деб ёзди у ўзининг Facebook саҳифасида.

Президент журналист ва блогерларни Курултой делегатлари этиб сайланишга чақирди, шунда «дежур Курултой» ва танланган «дежур» делегатлар ҳақидаги гап-сўзлардан қочиш мумкин бўлади. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматдан норози бўлган барча «ақллилар» танқидни тўғридан-тўғри эфирда ифода эта олади.

«Халқ Курултойи — бу ҳукумат ва халқ ўртасидаги мулоқот. Сизга яна қандай мулоқот керак? [...] Энг муҳими — ёлғон гапирманг, бировга ёмонлик туҳмат қилманг, кимнингдир шаънига доғ туширманг. Халқни қўзғатадиган ёлғон маълумот тарқатманг», — деди Жапаров.

У мамлакатда сўз эркинлиги мавжудлигини ва ҳеч кимга гапиришни тақиқламаслигини айтди. Президент хусусан, «Клооп», «Азаттиқ», Kaktus.media ва «ПолитКлиника» журналистларига мурожаат қилди.

У ҳукумат Курултой делегатлари сайловига аралашмаслигини ҳам қўшимча қилди.

249 маҳаллий кенгаш депутатлари сайлови 17 ноябрга белгиланган.