Бишкек: Темир йўл шаҳар ташқарисига кўчирилиб, ўрнига магистраль қурилади

146

Қирғизистон ҳукумати China Road And Bridge Corporation in Kyrgyzstan билан йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини маъқулловчи фармойишни имзолади. Бу ҳақда Tazabek нашри хабар бермоқда.

Меморандумга кўра, ҳозирда Бишкекдан ўтувчи темир йўл шаҳар ташқарисига кўчирилади. Темир йўл излари ўрнида эса тезкор йўл қурилиб, унинг турли кўчаларга чиқиш йўллари билан таъминланади.

Ҳужжат муаллифлари томонлар «жамоат ташкилотлари ва экспертлар ҳамжамияти» билан ҳамкорлик қилишлари кераклигини таъкидлашди.

Бишкек шаҳар мэри Айбек Жунушалиев ҳукумат номидан меморандумни имзолаш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга, лекин бу ўзгартишлар асосий мазмунга таъсир қилмаслиги керак.