Тўқтоғулда тартибсизликларга чақирганликда гумон қилиниб шаҳар кенгашига номзод қўлга олинди

51

Жалолобод вилоятида Тўқтоғул шаҳар кенгаши депутатлигига номзод Болотбек Дўйшеналиев қўлга олинди. Вилоят милицияси маълумотига кўра, унга оммавий тартибсизликларга чақириш моддаси бўйича (Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси) айб қўйилган.

24.kg нашрининг ёзишича, қўлга олинган Дўйшеналиев 22 ноябргача ҳибсда қолдирилган.

Болот Дўйшеналиев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги видеомурожаатида бу ишни «сиёсий рақибларининг ишлари» ва унинг ишини «сиёсий буюртма» деб атади. У тартибсизликларга чақирмаганини таъкидлади. Дўйшеналиев президент ва ДХХ раҳбарига мурожаат қилиб, унинг ишини шахсан назоратга олишларини сўради.

36 ёшли Дўйшеналиев маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда «Эркин Эл» партиясидан номзод сифатида иштирок этмоқда.