Фаол Афтандил Жўрабеков жаримага тортилди

122

Ленин туман суди фаол Афтандил Жўрабековни 70 минг сом жарима тўлашга маҳкум қилди. Бу ҳақда «Қилим шам» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар берди.

Суд уни оммавий ахборот воситалари ёки ахборот-коммуникация тармоқлари орқали ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олишга очиқ чақирганликда айбдор деб топди.

Ҳукм кучга киргунига қадар Жўрабеков ҳудуддан чиқмаслик кафолати билан қолади. Илгари у уй қамоғида сақланган эди.

Афтандил Жўрабеков ўтган йилнинг 7 декабрь куни қўлга олинган. Эртаси куни уни Бишкекдаги 1-изоляторга икки ойга қамоққа олишган. Қўлга олингунча у байроқни ўзгартиришга қарши митинг ўтказишни режалаштирган эди. Унга «ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунмасликка ва оммавий тартибсизликка чақириш» моддаси бўйича айб қўйилди.

Жўрабеков иши бўйича икки маротаба лингвистик экспертиза тайинланган. Биринчи экспертизада давлат ва мустақил экспертлар қарама-қарши хулоса беришган, шу сабабли суд ишни тўхтатиб, қайта экспертиза тайинлашга қарор қилган.

Иш 20 март куни тўхтатилганига қарамай, такрорий экспертиза натижалари йўқлиги сабабли фаол қамоқда қолган. Жўрабековни уй қамоғига фақат 15 июнь куни озод қилишган.