Илгиз Шамирзаев 2021 йилда «Йил ўқитувчиси» танловида ғолиб бўлган ва танлов шартлари бўйича Ўшдан квартира олиши керак эди. Аммо ҳозиргача Шамирзаев ўз совринини ололмаган.
Ўқитувчининг айтишича, у икки марта турли танловларда мукофотга қўйилган квартирани ютган, аммо у ҳанузгача бирорта уйга эга эмас.
2021 йилда Ўш шаҳар мэри лавозимини эгаллаб турган ЖК депутати Таалайбек Сарибашов Шамирзаевга шахсан квартира сертификатини топширганини ва ўз масъулиятини ҳис қилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўша йили лавозимдан кетгани учун квартира топширилишини назорат қилмаган, аммо у ўқитувчига уйга эга бўлишида ёрдам беришга ваъда берди.