Оқ уй дарвозасига урилган Ажиевнинг онаси 5500 сом жаримага тортилди

136

Вебкам-студиялар тармоғини уюштиргани учун тўққиз йилга судланган Даниэл Ажиевнинг онаси 17 октябрда президент администарциясининг янги биносини машина билан бориб ургани хабар қилинган. 

Ленин туман суди Сайкал Ажиевага «Майда безорилик» моддаси бўйича 5500 сом жаримага тортиб, қўйиб юборганини билдирди. 

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа 14:30ларда бўлган. Ажиевнинг онаси Оқ уйнинг дарвозасини машинаси билан урган. Бақириб, барча мулкини олиб қўйишганини айтган. Шундан кейин қоравуллар уни автомобилга солиб, милицияга олиб боришган.