Бишкекда МХДҚнинг академияси очилди

107

Президент Садир Жапаров 17 октябрда Бишкекда генерал-лейтенант Анарбек Бакаев номидаги МХДҚ академиясини очди. У ерда махсус хизмат учунгина эмас, Мудофаа вазирлигининг тегишли бўлимлари учун ҳам кадрлар тайёрланади.

Президент янги академия «хавфсизлик органларининг провессионал ходимларини тайёрлаш ҳамда маҳоратини ортириш йўналишида» илмий ва методик маркази мавжуд бўлган ихтисослашган олий ҳарбий ўқув юрти бўлишини таъкидлади. 

«Бу ўқув юртидан ёш мутахассислар давлатимизнинг қомусий тизимини, суверенлигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини мудофаа қилишга мўлжалланган керакли касбий билимга, маҳоратга ва салоҳиятга эга бўлишади»,— деди Жапаров.

Президент аввалроқ мамлакатнинг миллий хавфсизлик ташкилотларига керакли мутахассислар Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматининг ўқув юртларида ўқиб келишганини таъкидлаб, энди бу йўналишдаги мутахассислар Қирғизистонда тайёрланишини билдирди. 

Академия курсантларнинг қулай яшашига ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга йўналтирилган ётоқхона, спорт заллари, стадион, ёпиқ ховуз каби барча шароитлар билан таъминланган. 

МХДҚ академиясининг қурилиши 2022 йили мартда бошланган. 2024 йили февралда президент Садир Жапаров «миллий хавфсизлик органлари учун юқори малакали мутахассисларни, бошқарувчи ҳамда илмий-педагогик кадрларни тайёрлашнинг умумий тизимини яратиш учун» академия тузиш ҳақидаги фармонга қўл қўйган.