Президент Замирбек Базарбековни Олий суд раиси лавозимидан озод қилди

77

Президент Садир Жапаров Замирбек Базарбековни Олий суд раиси лавозимидан муддатидан олдин озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ Судьялар кенгаши Базарбековнинг истеъфосини маъқуллаган эди. У 9 октябр куни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш учун ариза топширган.

Базарбеков 2022 йил феврал ойидан буён Олий суд раиси лавозимини эгаллаб келган.