Ҳарбий прокуратура МФАнинг собиқ ходими Қарабаевнинг МХДҚ терговчиси томонидан таҳдид бўлаётгани ҳақидаги шикоятини текширмоқда.

130

Жоомарт Қарабаевга нисбатан МХДҚ терговчиси томонидан ҳаёт ва соғлиққа таҳдид, шунингдек, психологик босим мавжудлиги бўйича ҳарбий прокуратура текширув олиб бормоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, Қарабаев тергов қилиб бўлинган ва унга суд-тиббий экспертиза ўтказилган. Лекин ҳуқуқ ҳимоячисининг маълум қилишича, Ҳарбий прокуратура ҳали ҳам психологик ва психиатрия экспертизасини тайинламаган.

Шу билан бирга, у экспертиза Вазирлар маҳкамасининг 562-сонли қарорига мувофиқ ўтказилиши кераклигини таъкидлади. Мазкур қарорда «Зўравонлик, қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турдаги муомала ва жазолаш усулларини тиббий ҳужжатлаштириш қоидалари» тасдиқланган.

Сентябрнинг ўртасида Жоомарт Қарабаев, СИЗОда сақланаётган пайтида, МХДҚ терговчиси Азот Султаналиев томонидан унга таҳдид қилинганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, махсус хизмат ходими  «адвокатларсиз МХДҚ биносида унга таҳдид қилган». МХДҚ эса Қарабаевнинг бу баёнотига изоҳ бермаган. 

Жоомарт Қарабаев июль ойидан бери СИЗО-1да ҳибсда сақланмоқда. Унга ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунишдан бош тортиш ва оммавий тартибсизликларга чақириш, шунингдек, фуқароларни тартибсизликка чақириш айбловлари қўйилган.

Қарабаевнинг адвокатлари мижозларига қарши жиноий таъқиб сабабини унинг куч ишлатар тизимлар кўрсатмасига кўра суд экспертизасини ёзишдан бош тортиши ва бу ишни қилган собиқ ҳамкасбларини танқид қилишида, деб ҳисобламоқда.