Бош прокуратура: «Тазалиқ»да 7 млн сомдан ортиқ маблағ ноқонуний сарфланган

123

Бишкек шаҳар прокуратураси «Тазалик» муниципал ишхонасидаги текширувнинг натижасида «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Ишониб топширилган мулкни сарфлаш ёки ўзлаштириб олиш» моддалари бўйича жиноят ишини қўзғади. 

Прокуратуранинг маълумотига кўра, текширув вақтида айрим ходимларга 7,1 млн сомлик 134,2 тонна ёқилғи мойини ноқонуний бериш орқали бюджет маблағини сарф қилиш факти аниқланган. 

«Ишхонанинг масъул ходимлари лавозимидан фойдаланиб, давлат манфаатига қарши келувчи ва мамлакат қонунларини жиддий турда бузувчи ҳаракатга боришган. Улар ишхонанинг айрим ходимлари билан ҳусусий машиналарини хизмат мақсадида фойдаланиш тўғрисида расмий келишувларни тузиб, ёқилғи мойларини ўзларининг ҳамда бошқа одамларининг манфаати учун қўлланишган», — деб билдиришди прокуратурадан.

Бу бўйича шаҳар прокуратураси тергов ишларини бошлади.