Бишкекда 18 ёшли қиз Чуй проспектида автобус уриб кетганидан сўнг шифохонада вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ИИБнинг матбуот хизмати хабар берди.
Милиция маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 7 октябрь куни соат 10:00 да содир бўлган. 60 ёшли автобус ҳайдовчиси, қиз йўлни тартибсиз пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пайтда уни уриб кетган. Жабрланган қиз шифохонага ётқизилган, у ерда олган жароҳатларидан вафот этган.
Мазкур воқеа юзасидан текширув ишлари бошланган ва экспертизалар тайинланган. Автобус жарима майдончасига жойлаштирилган.