Ўшда мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар йўлга қўйилди

2

Ўш шаҳар мэриясининг маълумотига кўра, бу автобуслар кунига уч марта: эрталаб, туш пайти ва кечқурун қатнайди.

Муниципалитетда таъкидланишича, ҳозирча учта йўналиш ишга туширилган бўлиб, ҳар бир йўналишда иккитадан автобус хизмат кўрсатмоқда:

— №1: Исанов кўчасидаги троллейбуснинг охирги бекати — А. Шакирова, А. Масалиева, И. Раззаков, У. Салиева кўчалари орқали (Ўш вилояти шифохонаси ёнидан ўтади), С. Қосимбеков кўчасигача, кейин У. Салиева кўчаси орқали орқага қайтади;

— №2: Тэке қишлоғи (Ўш — Аравон йўли) — Кенеш қишлоғининг маркази — Кўкумбия кўчаси (Барсбекда айланади) — Б. Усмонов, Р. Абдикадиров («Черемушки»), Ш. Руставели, Г. Айтиев, Қурмонжон Датка кўчалари — Муҳаммад Али Жиннаҳ кўчасидаги (Ниязали номидаги мусиқа ўқув юрти) — В. Ленин кўчаси — Тўлойкон қишлоғидаги Г. Айтиев мактабигача;

— №3: ДЭУ-21 — А. Мамиров кўчаси («Бўри чуқури») — «Ак-Тилек» микрорайони — Б. Усмонов кўчаси — Р. Абдикадиров кўчаси («Черемушки») — Г. Айтиев кўчаси — Қурмонжон Датка кўчаси — Муҳаммад Али Жиннаҳ кўчаси (Ниязали номидаги мусиқа ўқув юрти).