Ўшда 14 июль куни юз берган селнинг қурбонлари орасида Оқбура сойи бўйида яшовчи лўлилар ҳам бор. 19 оила икки ойдан бери ташландиқ уйларида яшаб келмоқда. Шаҳар мэрияси уларга Кен-Сай массивидан ер ажратган, бироқ аҳоли у ерга боришдан бош тортган.
Улар ўзлари яшаётган шаҳарнинг Янги-Маҳалла ҳудудидан ер беришни талаб қилмоқда. Мэрия эса улар сўраган ерлар экин ерлари эканини, Кен-Сайдан бошқа жой йўқлигини айтишди.