Суд ходимларининг ўз пансионати бўлади - Вазирлар маҳкамасининг қарори

126

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаров суд ходимлари учун «Пансионат “Фемида”» давлат ишхонасини тузиш бўйича қарорга қўл қўйди. 

Ҳужжат ҳукуматнинг «Эркин-Тоо» газетасига 27 сенятбрда эълон қилинди. 

Ҳужжатга кўра, пансионатнинг таъсисчиси Олий суд ҳузуридаги Суд департаменти бўлади.

«Суд тизими ходимларининг соғлиғини тиклаш ва улар учун дам олиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида», — дейилади қарорда.

20 сентябрь куни Қирғизистон суд тизимига 100 йил тўлди. Шунда президент суд ходимлари ва фахрийлари учун Иссиқкўл кўли қирғоғида 350 ўринли пансионат очилишини айтган эди. Садиыр Жапаровнинг сўзларига кўра, суд тизимини қўллаб-қувватлаш зарур, чунки у ҳар бир давлатнинг демократик ривожланиши ва қонунийлиги учун асосий таянчдир.