Лазат Нуркожоеванинг собиқ йигитининг қамоқдаги муддати узайтирилди

2

Бишкекнинг Биринчи май туман суди қарорига кўра, Автандил Сабирбеков ва унинг акаси Тариэль 3 декабргача тергов ҳибсхонасида қолади. Иккаласи ҳам катта миқдорда наркотик воситаларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишда гумон қилинмоқда.

Автандил ва унинг акаси Тариэль президент Садыр Жапаровнинг жияни Лазат Нурқожоевага Автандил совға таклифи билдирганидан сўнг қўлга олинган. Бу учун 157 минг сомдан зиёд маблағ эвазига ФВВнинг вертолёти ёлланиб, жуфтлик тоғларга олиб борилган. Мазкур тадбирнинг видеоси жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлди ва унга президентнинг ўзи ҳам муносабат билдирди. Кейинчалик Жапаров ўз жиянининг қимматбаҳо никоҳ маросими учун узр сўраб, давлат раҳбарининг яқин қариндошлари бошқаларга ўрнак бўлиши ва исрофгарчиликдан қочиши кераклигини таъкидлади.

 Сабирбеков қамалгандан кейин президент администрациясидан «гумонланувчининг бош мақсади — ўзининг ноқонуний фаолиятларини яшириш учун юқори лавозимдагилардан ҳимоячи одамларни топиш бўлганини» билдиришган. Шунингдек, Сабырбеков Нуркожоеванинг собиқ йигити эканини ҳам таъкидлашган. Лазатнинг ўзи бу бўйича изоҳ бергани йўқ.