26 сентябрда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев Ўшдаги «Достук» назорат-ўтказиш пункитини режадан ташқари текширди. Унинг тўлақонли ишлашига тўсиқ бўлувчи бир қатор муамморларни аниқлаб, маҳаллий ходимларга огоҳлантириш берди.
Махсус хизматдан текширувдан кейин Ўзбекистонга кириб-чиққан одамларга тўхтовсиз хизмат кўрсатиш учун таъмир ишлари олиб борилиб, қўшимча назорат деразалари очилганини таъкидлашди.
Бундан ташқари, аҳолига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони тўққиз нафарша кўпайтирилиб, уларнинг иш вақти қайта кўриб чиқилди.