Қийноқларнинг олдини олиш маркази: Олабуқа милиция бўлимида милиция ходимлари гумонланувчини калтаклаган

77

18 сентябрда Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази ходимлари Жазони ижро этиш хизматининг Жалолобод шаҳридаги 53-сонли муассасасини текшириш учун борган.

Текширув натижасида 15-сентябрь куни Олабуқа тумани ИИБ биносида ИИБ ходимлари Э.С. номли гумонланувчини калтаклагани аниқланган.

Қийноқлар, зўравонлик ва шафқатсиз муносабат миллий маркази тиббий кўрик варақаси (Истанбул протоколи) тўлдириб, тўпланган материалларни прокуратурага юборди.

Жалолобод милиция бўлимидан «Клооп»га  берилган маълумотга кўра, 12 сентябрь куни Олабуқа ИИБга Жапа-Салди қишлоғида номаълум шахслар автомобилни таъқиб қилиб, ўт очгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳолат юзасидан «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли экспертизалар тайинланган. Милиция ходимлари бунга қадар судланган Е.С. номли гумонланувчини сўроққа олишган. 

Айни пайтда Қийноқларнинг олдини олиш маркази томонидан тузилган тиббий кўрик варақаси Жалолобод вилояти Ички ишлар вазирлигининг ички тергов ва инспекция бошқармаси томонидан кўриб чиқилмоқда.