Қишлоқ хўжалиги вадирлиги: Сентябрда озиқ-овқат нархлари 3% га арзонлади

57

 Қирғизистон  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги август ва сентябрь ойлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш ишларини олиб борди.

Вазирлик берган маълумотга кўра, сентябрь ойида айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи августга нисбатан 3% (247 сом) арзонлашган. 15 сентябрь ҳолатига кўра, яшаш минимими 7803 сомни ташкил этган бўлса, 15 августда бу кўрсаткич 8050 сўмни ташкил этган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, сентябрь ойида қўй гўштининг нархида ўзгариш бўлмаган, мол гўшти 8 сомга арзонлашган, товуқ гўшти эса 1 сомга тушган.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Қирғизистон бўйича яшаш минимими 8144,34 сомни ташкил қилади. Мамлакатдаги ўртача ойлик маош 35 минг 298 сомни ташкил этган.

Сентябрь ойи бошларида Монополияга қарши хизмат Қирғизистонда, айниқса Бишкек, Ўш ва Тўқмоқ шаҳарларида гўшт нархи ошгани ҳақида хабар берди. Ушбу шаҳарларда қўй гўшти ҳар килограмм учун 13-35 сомга, мол гўшти эса 40-60 сомга қимматлашган. Нархлар ўсиши экспорт ҳажмининг кўпайиши туфайли маҳсулот танқислиги билан боғланган. Гўшт нархининг ошиши бўйича шикоятлардан сўнг, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чорва молларининг экспорт қилинишини тўхтатиб қўйди.