Ўш шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишлай бошлади

75

Бугун, 16-сентябрдан бошлаб Ўш шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси иш бошлади. Эндиликда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш фактлари автоматик равишда сурат ва видеога олиниб, жаримага тортилади.

Ҳайдовчи тезликни оширса, қарама-қарши чизиққа чиқса, хавфсизлик камарини тақмаса, пиёдаларга йўл бермаса, пиёдалар ўтиш жойида бурилса ёки тўхтаса, автомобилни тротуарда тўхтатса, йўл белгиларига эътибор бермаса, «Стоп» чизиғига қадар тўхтатган вақтда ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини сақламаса ва маршрут транспортлари юрувчи қисмга ернгил автомобил кирган вақтларда жаримага тортилади. 

Қоидаларни бузган шахслар учун бир ой муддатда ҳайдовчининг манзилига жарима солинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилади.

Ўшда бу лойиҳа бир неча бор жилдирилиб келди. Шаҳар ҳокимияти лойиҳа 1 июндан ошлаб синов режимида ишга туширилади деб хабар қилган.  

Мамлакатда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Лойиҳа «хизмат кўрсатиш модели» бўйича амалга оширилган. Демак, оператор мустақил равишда барча техник инфратузилмани ўрнатади ва уларга хизмат кўрсатади, камералар ишлаши ва хавфсизлигини назорат қилади.