Қирғизистонда сиёсатчи Азимбек Бекназаров жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланмоқда

82

МХДҚнинг маълумотига кўра, 2010 йили апрель воқеаларининг асносида банкдан ҳамда Ҳукумат уйидан олинган пулларни «ўғирлаш ҳамда сарфлаш» факти бўйича жиноят иши қўзғалган.

«Тергов давомида Муваққат ҳукуматнинг собиқ аъзоси Бекназаровнинг ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан қамоққа олинган йирик миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда алоқаси борлиги аниқланган», — деб билдирилди махсус хизматдан.

Бекназаров «Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш»да айбланиб вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Тергов давом этмоқда.

Бир кун аввал Азимбек Бекназаров МХДҚга сўроққа чақирилиб, қамоққа олинганини унинг ўғли Руслан Бекназаров фейсбук саҳифасида билдирган.