Алайда ўғлини сўкиб, эшикка чиқариб қўйган шахс қўлга олинди

70

Бир күн аввал ижтимоий тармоқларда ўғлини сўкиб, қўпол муомала қилиб, гапга кирмаса калтаклайман деб қўрқитган видео тарқади.

Ўш вилоят милицияси воқеа ўша куни рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув иши бошланганини билдиришди. Милициядан гумонланувчи Ўш вилоятининг Алай туманининг 39 ёшдаги турғуни эканини таъкидлашди.

У боласига қилган қўпол муомаласига Россияда ишлаб юрган хотини билан бўлган фикр келишмовчилик сабаб бўлганини айтган. Шахс уни «қўрқитиб қўйиш» мақсадида боласини уришиб, видеога олиб жўнатгани маълум бўлган.

«Милиция ходимлари видеодаги ёш болани ўша вақтдаёқ ҳимояга олиб, шифокорларга кўрсатишган. Танасида ҳеч қандай жароҳат сезилмаган. Ҳозир бола бувисининг назоратида», — дейишди милициядан.

Воқеа бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, текширув давом этмоқда.