Ўзбекистон билан чегарадаги «Кен-Сай» НЎПи қайта очилди — у 15 йил ишламаган

84

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Нокен туманида жойлашган Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Кен-Сай-автомобил йўли» назорат-ўтказиш пункти қайтадан фаолиятини бошлади.

Ушбу НЎП куну тун ишлайди. Унинг ўтказувчанлик қуввати кунига 11 мингдан ортиқ одам ва 300 та транспорт воситасини ташкил қилади.

2009 йилда НЎП фаолиятини тўхтатган эди. Чегара хизматининг маълумотига кўра, уни халқаро стандартларга мувофиқ «деярли нолдан» қуришга тўғри келган. Шунингдек, НЎП Чегара хизмати мониторинг марказига улангани маълум қилинди. Шу тариқа, пунктдаги вазият ва ҳарбий ходимларнинг фаолияти синчковлик билан кузатиб борилади.

Ҳозирда Жалолобод вилоятида тўртта, Ўш ва Боткен вилоятларида эса олтита назорат-ўтказиш пункти фаолият кўрсатмоқда.