Россия Федерациясининг президенти Владимир Путин Қирғизистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровни Дўстлик ордени билан тақдирлаш ҳақида фармон имзолади. Бу ҳақда Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтаётган VI Қирғизистон-Россия иқтисодий форумининг пленар мажлисида маълум қилинди.
Жапаровга мукофотни Россия Федерацияси ҳукумат раҳбари ўринбосари Алексей Оверчук топширди. Ушбу мукофот Жапаровга «Россия ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликни ривожлантириш, дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун» берилган.