«Ийман нуру» фракциясининг лидери бўлиб Динара Ашимова сайланди

62

Бу ҳақда депутат Султанбай Айжигитов 4 сентябр куни ўтган Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди.

Аввалроқ мазкур фракциянинг собиқ раҳбари Нуржигит Қадирбеков ўз ихтиёри билан депутатлик мандатини топширган эди. Унга қадар у 2019 йилгача у бир неча йиллар давомида бошқарган «Иймон» жамғармаси фаолияти юзасидан МХДҚга гувоҳ қатори терговга чақирилган. 

51 ёшли Динара Ашимова 2021 йилда «Ийман нуру» фракциясидан парламент депутати этиб сайланган. 2022 йилнинг майигача Жогорку Кенешнинг Ижтимоий сиёсат қўмитаси аъзоси бўлган.

Бунгача юридик ширкатда раҳбар, 1997-2015 йиллари Жалолобод, Ўш, Чуй вилоятларининг прокуратураларида, ҳамда Бош прокуратурада ишлаб, Биринчи май ва Ленин туманларида прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган.