11 журналистнинг иши: Суд тўрт айбланувчини қамоқда қолдирди

45

Бугун Бишкек шаҳар судида 11 журналистнинг иши бўйича навбатдаги суд йииғини ўтди. 

Шаҳар суди аппелияцияни қаноатлантирмади, Ленин туман судининг қарори ўзгаришсиз қолди — Махабат Тажибек қизи, Актилек Капаров, Айке Бейшекеева ҳамда Азамат Ишенбеков 8 октябрга қадар ТИЗО-1да қамоқда бўлади. 

Temirov Live’нинг ҳозирги ва собиқ 11 журналисти 16 январда қўлга олинган. Тўққиз нафарига «тартибсизликларга чақириқ» бўйича айб қўйилган бўлса, лойиҳа етакчиси Махабат Тажибек қизи билан журналист Актилек Капаров ўша чақириқни «уюштиришда» айбланган.

Кейин суд қўлга олинганларнинг айримларини ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат асосида уй қамоғига чиқарган. Мазкур ишнинг фигурантлари уларга қўйилаётган айбга рози эмас.