Президент администрациянинг эски биносига икки вазирлик кўчади

173

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг қарори билан аввал президент администрацияси эгаллаб турган Токтоболот Абдумомунов кўчасидаги бино Ташқи ишлар ва Иқтисод вазирлигига берилди.

Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан билдирилишича, Жапаров вазирлар Жээнбек Кулубаев билан Данияр Амангелдиевга иш кабинетларининг калитини топширди.

«Ақилбек Жапаров янги бино ходимларнинг ишининг самарадорлигини оширишига ишонишини билдирди. У муассасаларнинг олдида турган вазифаларнинг аҳамиятини таъкидлаб, уларга янги шароитда муваффақиятли ҳамда самарали меҳнат тилади»,— деб билдиришти Вазирлар маҳкамасидан.

Sputnik Kyrgyzstan'нинг маълумотига кўра, Иқтисод вазирлигининг биноси Давлат солиқ хизматига вақтинча — Бишкекда етти қаватли С шаклидаги янги бино қурилиб бўлгунгча берилиши мумкин.