Норинда хотинига пичоқ сайишда гумонланган шахс икки ойга қамалди

26

Норин вилоят ИИБ хабарига кўра, ўз хотинини пичоқ билан жароҳатлаган 42 ёшли гумонланувчи қўлга олиниб, икки ойга ҳибсга олинган.

Воқеа 31 август куни юз берган. Фуқаролардан бири милицияга мурожаат қилиб, «Он-Арча» бозорида эркак ўз хотинини пичоқлагани ҳақида хабар берган.

Воқеа жойига борган милиция ходимлари жабрланувчи «Он-Арча» бозорида ошпаз бўлиб ишловчи 41 ёшли аёл экани ва унга турмуш ўртоғи пичоқ урганини аниқлади.

Жабрланувчи ҳозир Норин вилоят шифохонасининг жарроҳлик бўлимида. Милиция унинг аҳволи барқарор эканини қайд этди. Воқеа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги июнь ойида Қирғизистонда оилавий зўравонлик ҳолатлари сонининг ошгани ҳақида хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи тўрт ойида 4767 та оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 632 тага кўп.