Матраимовнинг «Эрем» спорт клуби Ўш мериясига ўтказилди

76

Аввал Матраимовлар оиласига тегишли бўлган  «Эрем» спорт клуби эндиликда Ўш шаҳар мэриясининг ҳисобига ўтди. Бу ҳақда «Клооп»га шаҳар муниципалитети хабар берди.

Февраль ойида МХДҚнинг хабар беришича, коррупцияда айбини тан олган собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг кўчмас мулки давлат тасарруфига ўтган. Унинг кўчмас мулкининг қиймати қарийб 4 миллиард сомга баҳоланган.

Матраимов ва унинг уч ака-укаси 26 март куни МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган. Собиқ божхоначи Озарбайжондан Бишкекка олиб келинган. Уни ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш ва жиноий даромадларни легаллаштириш иши бўйича ҳибсга олишган. МХДҚ Матраимовнинг марҳум жиноий авторитет Камчи Колбаев билан «яқин алоқада» бўлганини билдирган.

МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев собиқ божхоначи давлатга яна 200 миллион доллар тўлаши кераклигини айтган.