Қирғизистоннинг олис ҳудудларидаги мактабларга 50 автобус берилади

186

Бугун соат 17:00 да Усубалиев номидаги майдонда «Евразия»  халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти томонидан ҳукуматга мактаб автобусларининг калитлари топширилади. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров иштирок этади.

Таълим вазирлиги Вазирлар маҳкамаси ва ташкилот вакиллари Евроосиё маконида анъанавий қадриятларни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича келишув имзолашини маълум қилди.

«Келишув доирасида “Евроосиё” автоном нотижорат ташкилоти республикага замонавий хавфсизлик стандартлари асосида жиҳозланган 50 та мактаб автобусини ўтказиб беради», — дейилади вазирлик хабарида.

Ташкилот мактаб автобусларини ҳукуматга қандай асосда (грант ёки кредит) бергани ҳозирча номаълум. Бу ҳақда вазирлик томонидан автобусларни топшириш маросимида батафсил маълумот берилишини таъкидладилар.