Садир Жапаров Қамчибек Ташиевга генерал-полковник унвонини берди

46

Президент Садир Жапаров 31 август куни МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевга генерал-полковник ҳарбий унвонини берди.

«Камчибек Қидиршаевичнинг мамлакат миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, чегараларни кучайтириш ва куч ишлатар тузилмаларни ислоҳ қилиш бўйича амалга оширган ишлари халққа яхши маълум. Унинг миллий иқтисодиётимизга зарар етказаётган ва мустақиллик йиллари давомида илдиз отган коррупцияга қарши тинимсиз кураш олиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Шахсий хавфсизлигига бўлган эҳтимолий таҳдидларга қарамай, у бу соҳада катта ишларни бажаришни давом эттирмоқда», — деди Жапаров.

Садир Жапаров Камчибек Ташиевга генерал-полковник унвонини берди. Сурат: Президент маъмурияти

Ташиевдан ташқари, ФҲВ раҳбарининг ўринбосари Урматбек Шамирқоновга генерал-майор унвони, СИН раҳбарининг ўринбосари Рахатбек Жапаровга эса ички хизмат генерал-майори унвони берилди.

2021 йилда Жапаров Ташиевга генерал-лейтенант унвонини берган эди. 2022 йилда Ташиев «Қирғизистон давлати ва халқи олдидаги алоҳида хизматлари учун» «Қирғизистон қаҳрамони» мукофотига сазовор бўлди. 2023 йилда президент Ташиевга Ўзбекистон билан тузилган келишув учун «Қирғизистон қаҳрамони» унвонини берган.