Қирғизистонда 2021 йилнинг 10 январида бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловида уч ой аввал «гаровга олиш» айби билан қамоқда ўтирган Садир Жапаров катта фарқ билан ғалаба қозонган эди. Бундай муваффақиятнинг сирларидан бири кенг кўламли пиар-кампанияда бўлиши мумкин. Орадан уч ярим йил ўтгач, ушбу кампанияга «Вагнер» ЧВК асосчиси Евгений Пригожин билан боғлиқ бўлган россиялик сиёсий технологлар иштирок этгани аниқланди.
«Вагнер» ЧВК асосчиси, «Путин ошпази» марҳум Евгений Пригожин бир қанча ташвиқот воситалари ва ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлар билан ишлайдиган «троллар фабрикаси» эгаси эди. Улар Россиядаги мухолифатни обрўсизлантириш билан шуғулланиб, бошқа давлатларнинг ички сиёсатига таъсир ўтказишга ҳаракат қилишган. Буларнинг барчасида бизнинг бош қаҳрамонимиз ҳам иштирок этган.
Малькевичнинг «боши учун» $10 миллион
Бир ой аввал АҚШ ҳукумати россиялик медиа-менежер ва сиёсий технолог Александр Малькевич ҳақидаги маълумот учун 10 миллион долларгача тўлашга тайёр эканини эълон қилган. Вашингтон бу шахс 2016 йилги президентлик сайловларига аралашишда алоқаси бор деб ҳисоблайди.
«2019 йилдан бошлаб Малькевич ўзининг компанияси — Миллий қийматларни ҳимоя қилиш фонди (ФЗНЦ) орқали Евгений Пригожин, Россиянинг тролль фабрикаси — Интернет тадқиқотлари агентлигининг (АИИ) молиявий қўлловчиси, номидан дунё бўйлаб таъсир кўрсатиш операцияларини амалга оширган», — дейилади Rewards for Justice (RFJ) сайтидаги эълонда. Пригожин ва унинг АИИ ташкилоти АҚШда 2016 йилда ўтказилган президентлик сайловларига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган ва Америка ҳукумат томонидан санкциялар қўлланилган.
Пригожин ва «тролль фабрикаси»
Вагнер хусусий ҳарбий компаниясининг асосчиси ва «Путиннинг ошпази» сифатида машҳур бўлган Евгений Пригожин «Патриот» медиа-холдингга эгалик қилган, бу холдинг «тролль фабрикаси»лари билан машҳур эди. Бу сохта аккаунтлар тармоқлари Россия ичидаги мухолифатни дискредитация қилиш ва бошқа давлатларнинг ички сиёсатига таъсир ўтказишга уриниш билан шуғулланган. Уларни Интернет тадқиқотлари агентлиги бошқарган. Буни яшириш учун Пригожин РИА ФАН интернет-нашри, «Санкт-Петербург» телеканали ва бошқа оммавий ахборот воситаларини молиялаштирган. 2023 йил ёзида Пригожиннинг ҳарбий исёнидан кейин «тролль фабрикаси»лари тарқатиб юборилди, РИА ФАН эса Роскомнадзор томонидан блокланди.
Малькевич бошқарган USA really номли инглиз тилидаги пропаганда сайти АҚШ фуқароларига таъсир ўтказишга уриниб кўрган. 2018 йилда, USA really тарқатилганидан сўнг, АҚШ ҳукумати Малькевични ҳибсга олиб, сўроқ қилган ва кейинчалик қўйиб юборган.
АҚШдан қайтганидан кейин Малькевич янги лойиҳа — Миллий қийматларни ҳимоя қилиш фондни ишга туширди. 2019 йилда бу сиёсий технология лойиҳаси ходимлари Ливияда пайдо бўлишди, у ерда ҳам АҚШдаги каби президентлик сайловларига аралашишга ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида ходимлардан бири, сиёсий технолог Михаил Шугалей, ҳатто бир ярим йил Ливияда қамоқда ўтирган.
«Александр Малькевич — Пригожиннинг сиёсий технологи. У сайловларда медиа-кампанияларни яратган одамлардан бири. Масалан, Қирғизистондаги сўнгги президентлик сайловларини эслаш мумкин — сиёсий технологлар жамоасига Малькевич ҳам кирган ва сайлов кампаниясининг ахборот фонини таъминлаган», — деди «Дождь» телеканалига берган интервьюсида журналист ва «Занимательная конспирология» Телеграм-канали муаллифи Сергей Ковальченко. «У дала ишчиси ёки агитатор эмас, балки медиа-кампаниялар яратувчиси. Охирги вақтларда ва урушдан олдин Пригожин билан ҳамкорлигидан уяларди. Жамоатчиликда унинг Пригожинга ишлаши ҳақида савол берилганда, у [мусиқа продюсери] Иосиф Пригожинга ишлаганини шўх ҳазил билан айтган».
«Русларнинг изи бор эди, аммо у йўқолиб кетган»
Агар Садир Жапаровнинг сайлов кампаниясини хотирласак, чиндан ҳам анча сифатли ва тинч ўтиб, халқ орасида унчалик ҳам норозиликларни туғдирмаган. Атрибутлардаги оддий визуал ечимлар, уйғунлик яратган кўк ва оқ рангларнинг комбинацияси, ҳудудларга тез-тез ташриф буюриш ҳамда сайловчилар билан кўплаб учрашувлар. Можаролар ёки кўзга ташланадиган нарса йўқ эди.
Эътиборда қолган фақат бир неча воқеалар бор эди. Биринчиси — Жапаров Ўш вилоятида чиқиш қилаётганда саҳнада қизнинг ҳушидан кетиши. Иккинчиси — бир сайловчининг қочоқ президентлар Аскар Акаев ва Курманбек Бакиевларни ватанга қайтариш сўровига Жапаровнинг жавоби. У ўшанда: «Агар кўпчилик одамлар сўраса ва халқ икковини ҳам кечирса, у ҳолда олиб келамиз», деган. Учинчиси — Жапаровнинг мамлакатнинг асосий телеканалида теледебатларда иштирок этмаслиги унинг рақибларини ҳайратга солган ва ғазаблантирган эди. Бу Россия президенти Владимир Путинга тақлид қилишга ўхшарди.
Медиа нуқтаи назаридан, Жапаровнинг сайловолди ташвиқоти яхши ташкил этилган. У қирғиз ва рус тилларида бир неча интервью берди, оммавий ахборот воситаларида унинг дастурий маълумотлари ва одамлар билан учрашувлари доимий равишда ёритиб борилди. Аксарият одамлар ҳам Жапаровнинг сўзлари уларнинг юрагига етиб келганини тан олди. Бундан ташқари, ҳар бир бурчакда аниқ ва содда шиорлар осилган унинг суратлари бор эди. Буларнинг барчаси таниқли сиёсатчининг сайловолди кампаниясини эслатди.
Бир томондан, худди шундай: Жапаров анчадан бери сиёсат билан шуғулланган, у ҳақиқатда сайлов пайтида мамлакатни бошқарган, Садир Жапаровнинг сайлов фондида расман 51,5 миллион сомдан кўпроқ маблағ бўлган.Бу 18 номзоднинг умумий харажатларининг ярмига тенг.
Бошқа томондан, Жапаровнинг сайловолди кампаниясида тажрибали жамоа ишлаган. Ковалченконинг сўзларига кўра, унинг таркибига Малкевичдан ташқари Петербурглик сиёсий технолог Пётр Бичков ҳам киритилган. Аммо Бичков асосан сояда эди, Малкевич эса кузатувчи сифатида жамоатчиликка кўринарди.
Умуман олганда, бу аввалдан машҳур бўлган сиёсатчининг кампаниясига ўхшарди. Бу ҳам қисман ҳақиқат эди — Жапаров ўша пайтда аллақачон қўлида ҳақиқий ҳокимиятга эга эди.
Сергей Ковальченко Александр Малькевич ва унинг жамоасидан петербурглик сиёсий технолог Петр Бичков Садир Жапаров учун сиёсий технологлар сифатида ишлаганига ишонади.
«Уларнинг барчаси профессионал одамлар, улар сайлов кампаниясини очиқдан-очиқ олиб бормайдилар. Яхши сиёсий технолог келиб, мамлакатда қандай муаммолар борлигини, сайловчилар нимани кутаётганини аниқлаб, комплекс тарзда иш олиб боради. — дейди у. — Ғолиб чиққан номзод [Садир Жапаров]нинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларга қандай эътибор қаратганини кўриб чиқсангиз, Россия услубини кўрасизлар».
Садир Жапаровнинг сайловолди штаби ходимларидан бири анонимлик шартида, сайловлар пайтида штабда ҳам Александр Малькевич, ҳам Петр Бичковни кўрганини тасдиқлади.
«Иккови ҳам сайловларда қатнашган. Лекин Малькевичга қандай вазифа юкланганини билмайман — у икки марта кўринган ва тамом. Бичков эса доимий ишлаган, унга алоҳида топшириқ берилган эди. У сиёсий технолог сифатида ихтисослашган. Бичков мамлакатда [2020 йилнинг] кузида пайдо бўлган — сайловлар эълон қилинишига қадар», — деб айтди у.
Пригожиннинг сиёсий технологлари сайловларга аралашувининг изларини пухталик билан ўчириб қўйишади, дейди Ковальченко.
«Интернетдан бунга далилларни топа олмайсизлар, – деб билдирди у. – Улар барини ўчириб қўйишган. Сизларнинг мамлакатингизда Россиядаги муаммолар бошланганда бу Россиянинг изи деб ҳеч кимнинг параллеларни келтиргиси келмайди. Шу сабабдан далилларнинг бари йўқ қилиниб, ўчирилган. Сизларнинг президент ҳам сайловда менга Пригожиннинг сиёсий технологлари ишлаб берган деб ҳеч қачон айтмайди. Тўғри гапларни гапириб, аммо кейин “чет эллик агентлар ҳақида” қонун қабул қилиб, айнан Россиядаги каби журналистларни таъқиб қилади».
«Кузатувчи» душманларни излаб
Агар Александр Малькевичнинг Facebook саҳифасига назар ташласак, Қирғизистон президенти сайловлари ҳақида у ерда фақатгина 2021 йил 9 январдаги бир пост борлигини кўриш мумкин. Ушбу постда бир неча сурат жойлаштирилган: масалан, унинг кузатувчи гувоҳномаси ва Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари билан учрашувдан сурат.
Аммо Telegram-каналида Малькевич Қирғизистон сайловлари ҳақида кўплаб маълумотлар билан бўлишган. У бунга кузатувчи бўлгани сабабли катта эътибор қаратганини тушунтирган.
Қирғизистон ҳақидаги илк хабарлардан бири 2020 йил 10 октябрда эълон қилинган. Ушбу постда Малькевич митинглар, халқ ичидаги норозиликлар ва постсовет ҳудудида бўлиб ўтаётган сайловларни санаб ўтган.
«Бунинг бари бир-бири билан боғлиқ, Россиянинг қуршовидаги #дуганестабильности. Аввал – Беларус, ундан кейин – Қирғизистон, Закавказьедаги уруш… Энди Тожикистонда норозиликларни кутамиз. Бунинг баридан ким манфаатдор? Биринчи навбатда яна ўша Туркия билан АҚШга – улар Россиянинг жанубий қисмида кескинлик ўчоғини яратмоқчи».
2020 йил 13 ноябрдаги яна бир мақолада Малькевич АҚШнинг сайловларга ёрдам беришидан норозилик билан ёзади.
«Қирғизистон ҳақида икки оғиз сўз. Бу ерда аллақачон “ҳаракат бошланди”: АҚШнинг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси USAID (АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги) орқали Қирғизистон Республикасидаги яқинлашиб келаётган президентлик ва парламент сайловларини ўтказишга ўз вақтида ёрдам бериш ниятида эканлигини эълон қилди. Бу Қирғизистон халқига ўз вакилларини ҳукуматга сайлаш жараёнида қўллаб-қувватлаш сифатида берилмоқда. Лекин, биз сизлар билан яхши биламизки, бу ҳеч қандай аралашув эмас...»
2021 йил 7 январда Малькевич Қирғизистонга сайловларда кузатувчи сифатида бораётганини эълон қилди.
«Умуман олганда, сир тутмасликка қарор қилдим: МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси махсус Миссияси доирасида кузатувчи сифатида Қирғизистонга бораман».
Ўзининг постида Малькевич сайловолди вазиятни ва қирғиз сиёсатининг мураккабликларини батафсил тавсифлайди. Аммо ўшанда ҳам у Садир Жапаровни президентликка асосий номзод сифатида алоҳида таъкидлайди.
Қизиғи шундаки, айнан Малькевич Қирғизистонда «чет эл агентлари» ҳақидаги қонунни қабул қилиш зарурлигини қатъий таклиф қилиб келган.
2021 йил 9 январь куни у Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулнара Журабаевага Facebook'даги пости учун қаттиқ танқид билан чиқади. Ушбу постда Журабаева Ишчи гуруҳи қарорини эълон қилган, унга кўра дебатлар натижасида барча давлат оммавий ахборот воситаларини, жумладан ОТРКни тугатиш тавсия қилинган эди. Малькевич Журабаева ҳақида шундай фикр билдирган:
«Бу аёлни бу ерда ҳақли равишда чет эл агентлари деб аташади (у узоқ вақтдан буён USAID ва ОБСЕ каби тузилмалар билан яқиндан ҳамкорлик қилади) ва, албатта, унинг ижтимоий тармоқлардаги пости ЦИКнинг расмий позициясига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мана шундай қилиб #фейклар ва манипуляциялар пайдо бўлади».
2021 йил 9 январь куни «Россиянинг эркин сайловлар фонди» сайтида Александр Малькевич билан интервью чоп этилди, у Бишкекдаги «Нават» кафесида ёзилган эди.
Бу интервьюда сиёсий технолог Қирғизистондаги овоз бериш тизимидан ҳайратланишини билдирди:
«[У] ҳатто мифологик қонунбузарликлар, сохталаштиришлар, “ўлик жонлар”нинг пайдо бўлиш имкониятини бутунлай истисно қилади, чунки Қирғизистонда сайловчиларни аниқлаш биометрик маълумотлар асосида амалга оширилади. Ақрабонинг оқ ҳасади билан умид қиламизки, буни ўзимизда ҳам жорий қиламиз», — деди у.
Аммо шунга қарамай, Малькевич «муаммолар ва таҳдидлар», яъни фейклар, дезинформация ва «чет эл агентлари» ҳақида тўхтамасдан гапирди.
«Қирғизистондаги қонунчилик жуда либерал — эҳтимол, бу ҳозир СНГдаги энг либерал қонунчилик бўлиб, НҲТ ва ННТларнинг жамоат-сиёсий фаолият олиб бориш учун чет эл маблағларини олишига қаратилган. Худди шундай чет эл агентлари бўлган ОАВлар ҳам бу ерда мавжуд», — деб шикоят қилди у ва мисол тариқасида радио «Азаттык»ни келтириб, уни асоссиз равишда ахборот фейкларини яратишда айблади.
2022 йил 26 октябрда Қирғизистон Маданият вазирлиги «Азаттык» сайтини блоклашга эришди.
Малькевич, Пригожиннинг сиёсий технологи, доимо «чет эл агентлари» ҳақида гапирар эди. Интервьюнинг охирида Малькевич келажакка тўғри йўналиш берар экан:
«Йил осон бўлмайди, дезинформация технологиялари ривожланмоқда. Демак, бу ерда барча манфаатдор томонлар бу масалага жиддий ёндашишлари ва қонунларни ўзгартиришлари керак бўлади. Россия бу ишни анча вақтга чўзди, аммо 2020 йилнинг охирида депутатлар жисмоний шахслар-чегара агентлар фаолияти, чет эл агентлари бўлган ОАВларни тартибга солиш бўйича қонунлар пакетини қабул қилишди. Бу ерда, Қирғизистонда эса, бу масала ҳали ҳал қилинмаган...»
Кейинги воқеалар кўрсатганидек, Пригожиннинг сиёсий технологлари у ишларни муваффақиятли амалга оширишган.
Автократия йўлбошчиси
2021 йилнинг 9 январида, сокинлик куни россиялик «Хайли Лайкли» телеграм-канали Александр Малькевичнинг яна бир интервьюсини эълон қилган. Унда у мустақил кузатувчи қатори эмас, Жапаровнинг тарафдори сифатида гапирган.
«Тақдим этилган номзодлар орасида Садир Жапаров Россияга энг содиғи ҳисобланади. Менимча, у бўлажак сайловларда ғалаба қозониш учун ягона ҳақиқий даъвогар, — деди Малкевич. — Менинг ҳисоб-китобларимга кўра, биринчидан, у биринчи босқичда ғалаба қозонади, иккинчидан, якунда тахминан 55-57 фоиздан 65-68 фоизгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳали ҳам жуда консерватив ҳисоб, чунки баъзи сўровчилар иштирокчилар сонининг кўплигига қарамай, у тахминан 75-80% балл олишини тахмин қилмоқда».
2021 йилнинг 10 январи, яъни овоз бериш куни Александр Малкевич сайлов участкасига бориб, Жапаров ва унинг рафиқаси билан суратга тушиб, интернетга жойлаштирди. У сурат олдида Жапаровнинг «Коммерсант»га берган интервьюси ва сайловолди дастурига ҳаволани илова қилган. Жапаров интервьюда қамоқда ўтирган пайтда 50 та Whatsapp-груҳ тузиб, ўз издошларини кўпайтирганини айтди.
2021 йилнинг 14 январда «Комсомольская правда» нашрида Малкевичнинг «Қирғизистондаги сайловлар: Россия қандай намуна олиши мумкин?» деган номдаги мақоласи чоп этилган. Унда у сайлов тизимимиз ва электрон овоз беришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кўплаб мақтовлар ёзган. Бундан ташқари, у яна «чет эл аралашуви» мавзусини кўтарган.
«Айрим экспертлар сўнгги йилларда хорижий давлатлар Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотларига 700 млн. сомга яқин (600 миллион рублдан ортиқ) берган деб ишонилади. Бу бизга ахборот экспансияси ҳақида, шунингдек, Россиядаги каби мамлакат мустақиллиги учун ҳуқуқий даражада курашиш зарурлиги ҳақида гапириш имконини беради», — деб ёзади Малкевич.
Бу ерда масала Қирғизистон учун Малькевичнинг ўзи ҳам чет эллик эканлигида ҳамда унинг баёнотларини ҳам «аралашув» ва «ахборот экспансияси» деб аташ мумкин эканлигида.
Оммавий танқид устаси
Александр Малькевич ўз постларида Қирғизистон фуқаролари ва ОАВларни «чет эл агентлари» деб атайди. Гулнара Журабаевадан ташқари, у алоҳида постда МСКнинг собиқ аъзоси Атир Абдрахмановага ҳам тўхталиб ўтган — гўёки у «ўзбошимчалик» билан ёзган айрим кичик қонунбузарликлар ҳақида гапирган.
«Бугунги кунда Атир Абдрахманова “Бизнинг овоз” (ҳаммаси яхши таниш, яна бир “махсус” нодавлат ташкилот) жамоат фонди кенгашининг аъзоси ҳисобланади, чет элнинг турли фондларидан грантларни олган «Кактус медиа» нашри билан яқин ҳамкорлик қилади.
Шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, у ўзи ҳам чет эл нодавлат ташкилотлари билан алоқадор деган репутацияга эга.
Қисқаси, бари «классика бўйича»: сайлов процессига гумон қилиш бўйича яна бир технологиянинг қандай ишлашини кўрмоқдамиз - “эксперт”ни махсус тайёрланган ОАВлар орқали режали шаклда реклама қилишади».
Малькевичнинг Қирғизистондаги сайлов ҳақида охирги баёноти 2021 йилнинг 16 январида чиққан. Бу сафар рус сиёсий технологи «Клооп» таҳририятини айблаб, уни хорижий агент деб атаган. Чунки «Клооп» ҳам сайловда оммавий қоида бузарликлар бўлгани ҳақида ёзган.
«Энди – #чет эл аралашуви ҳақида
«Клооп Медиа» жамоат фондининг (чет эл агенти) кузатувчилари “Қирғизистон бўйича 1 500 қонунбузарлик қайд этишганини” билдиришди. “Бизнинг юристлар 210 сайлов участкасидаги овоз беришнинг натижаларини бекор қилишни талаб қилмоқда”, — деб ёзди «Клооп». Бошқача айтганда, «Клооп» мамлакатдаги сайлов участкаларининг камида 8 фоизида овоз беришнинг натижаларига шубҳа туғдирувчи қонунбузарликлар бўлди деб ҳисоблайди.
Ўринли савол пайдо бўлмоқда: булар ким? Жавоби оддий – биздаги «Овоз» ҳаракатининг қирғизча варианти.
Малькевич сайловга кузатувчиларни тайёрлаган «Клооп»нинг ўқитувларини ҳам шубҳа остига олишга уринган.
«Таъкидлаш жоизки, кузатувчиларни тайёрлашда сайлов қонунчилиги бузилишини холис қайд этишдан кўра, провокацион ахборот сабабларини яратишга кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, зарур ахборот базасини яратиш ва фуқароларнинг қарор қабул қилишига ҳақиқатан ҳам таъсир кўрсатиш вазифаси қўйилди. Ўз навбатида, бу мақсад номзодлардан бирини обрўсизлантириш эканини кўрсатмоқда».
Қизиғи, у «номзодлардан бири» деганда кимни назарда тутган?