Азат Козубеков Қирғизистон Миллий банкининг янги раис ўринбосари бўлди

90

Тегишли фармойишга Садир Жапаров имзо чекди. Бунга қадар Козубеков Қирғизистон Миллий банкининг пул-кредит операциялари бошқармасини бошқариб келган.

Президент 24 август куни Миллий банк раҳбари Мелис Турғунбаевга «раҳбарият ишини мувофиқлаштиришдаги камчиликлар» учун огоҳлантириш эълон қилди. Турғунбаевнинг ўринбосарлари — Манас Жакипов ва Қайип Қуленбеков лавозимларидан озод этилдилар.