«Қанақа овқат ҳақида гапиряпсиз? » - Таълим вазири ўқитувчиларга иссиқ овқат уюштириш таклифига жавоб берди

87

Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтган кенгаш йиғилишида ўқитувчилардан бири таълим вазири Догдургул Кендирбаевага мурожаат қилиб, мактабларда юқори синфларнинг ўқувчилари в ўқитувчиларни ҳам иссиқ овқат билан таъминлашни сўради.

Шунингдек у, ўқитувчиларнинг яхши ишлаши учун тегишли шароит яратиш зарурлигини таъкидлаб, мактабларда буфетлар очиш таклифини билдирди.

Бунга жавобан вазир ўқитувчиларга уйдан озиқ-овқат олиб келишни маслаҳат берди.

«Сиз ярим вақтда ишлайсиз. Қанақа овқатни сўраяпсиз? Сизни қулай жадвал, ўртада бўш вақтлар бўлади. Дунё бўйича ланч-бокс деган тизим бор. Сиз икки бўлак нон, иккита олма солиб келиб, термос олволсангиз бўлади. Кун бўйи ишлайдиган шаҳар ўқитувчиларига ачинаман. Синфларда 45-50 нафар бола бор. Шу билан бирга, уларнинг маошлари сизники билан бир хил. Тушдан кейин қўшимча дарс берадилар», деди вазир.

Февраль ойида Таълим вазирлиги 1-4 синф ўқувчилари учун бир ҳафталик иссиқ овқатнинг тахминий менюсини таклиф қилди. Озиқ-овқат рўйхати ҳар бир бола учун 14 сомдан ҳисобланган.

Охирги йилларда давлат бюджетидан бир боланинг овқатига етти сом ажратилган.