«Жаннат оналар оёғи остида» фильми «Оскар»га номзод бўлади

117

Режиссёр Руслан Акуннинг «Жаннат оналар оёғи остида» (қирғизча номланиши - «Бейиш эненин таманында») фильми Қирғизистон номидан «Оскар» мукофотига кўрасатилади. Бу ҳақда Қирғизистон кинематографистлар уюшмасининг бошқарма аъзоси Талантбек Толобеков билдирди. 

«Таниқли ва истеъдодли режиссёр Руслан Акун бир қатор халқаро кинофестивалларда томошабинлар қалбидан жой олишга эришган шедевр яратди. Бу фильм оддий бир асар эмас. У бизни халқнинг тинчлик ва эзгулик ҳақидаги баёноти», — деб ёзди у Фейсбук саҳифасида. 

«Жаннат оналар оёғи остида» фильмида ментал томондан фарқли бўлган 35 ёшли Одилнинг онаси Маккага қадар пиёда сафари ҳақида ҳикоя қилинади. 

Фильм бу йил март ойида Қозоғистонда даромади бўйича биринчи ўринга чиқиб, кассабоп хитга айланган. У тўрт куннинг ичида чет эллик блокбастерларни ортда қолдириб, 1 млн доллардан ортиқ маблағ тўплаган. Бундан ташқари фильм Россияда ҳамда Ўзбекистонда катта прокатга чиққан. 

ТИВнинг маълумотига кўра, май ойида «Жаннат оналар оёғи остида» Москвадаги фестивалда Гран-при олган.

Навбатдаги «Оскар» мукофотини топшириш тадбири 2025 йили 2 мартда «Долби» театрида (Голливуд, Лос-Анджелес, Калифорния штати) ўтади.