МХДҚ собиқ депутат Нургази Айдаровга қидирув эълон қилди

186

Махсус хизмат маълумотларига кўра, А.Айдаров халқаро уюшган жиноий гуруҳларнинг аъзоларини, жумладан, «криминал авторитет» Салим Абдувалиев фаолиятини моддий таъминлаб турган.

Абдувалиев Ўзбекистонда «Салимбойвачча» номи билан билан машҳур. У 2023 йил декабрь ойида Ўзбекистонда ҳибсга олинган, шу йилнинг март ойида эса «Ноқонуний қурол сотиш» моддаси билан олти йилга судланган.

«Абдувалиевнинг ноқонуний фаолияти ва "қонундаги ўғри" Қамчи Асанбек (Қўлбоев) билан яқин муносабатларини билган Айдаров Ўзбекистонга борганида унга ҳар томонлама ҳурмат кўрсатган. Ўз навбатида Абдувалиев Айдаровнинг Қирғизистон ва Ўзбекистондаги бизнесларини қўллаб-қувватлаган», — дейилади МХДҚ хабарида.

Суд А.Айдаровга нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб, сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. У жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Интерпол томонидан ҳам қидирувга берилган.