Кампиробод иши бўйича аппеляция шикоятини кўриш 30 августга кўчирилди

162

Archa media'нинг маълумотига кўра, йиғинни кейинга жилдиришга Азимбек Бекназаров билан Илгиз Шаменовнинг жамоатчи адвокати илтимос қилгани сабаб бўлди.

14 июнда Биринчи май туман суди Кампиробод иши бўйича жиноятнинг таркиби йўқ деган асос билан 27 айбланувчининг 22 нафарини оқлаган. Беш айбланувчининг иши алоҳида иш сифатида бўлинган.

Аввалроқ давлат айблови суддан «Оммавий  тартибсизликлар уюштиришга тайёрланиш» иши бўйича айбланаётганларни барининг мулкини мусодара қилиш билан 20 йилдан озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

12 июлда прокуратура Биринчи май туман судининг қарори бўйича апелляция шикоятини бериб, айбланувчиларни айбдор деб топишни сўраган.