Адахан Мадумаровнинг ўрнига Аккулу Бердиев депутат бўлди

189

Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Адахан Мадумаровнинг бўш турган мандатини «Бутун Қирғизистон» партияси аъзоси Аккулу Бердиевга топширди.

Бердиэв Жогорку Кенешнинг VI чақириқида «Республика — Ата-Журт»  партиясидан депутат бўлган. У 2021-йилги парламент сайловида «Бутун Қирғизистон» партияси рўйхатида номзод бўлган.

МСК 26 апрель куни Адахан Мадумаровнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатди. Ҳозирда Исхоқ Масалиев Жогорку Кенешдаги «Бутун Қирғизистон» фракцияси етакчиси ҳисобланади.