Жалолобод: Савдо марказида 12 ёшли болани калтаклашда гумонланувчи қўлга олинди 

147

Жалолобод шаҳридаги «Плаза» савдо марказида 12 ёшдаги болани калтаклаган гумонланувчи 48 соатга вақтинча сақлаш жойига киритилди. Бу ҳақда 22 августда вилоят милициясидан билдиришди. 

Боланинг бош мияси чайқалиб, Жалолобод вилоят болалар касалхонасига ётқизилган. 

Бу бўйича «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган эди.