Ўш: Мэрияда портловчи модда борлиги ҳақидаги хабарлар туфайли ходимлар эвакуация қилинди

168

Бу ҳақда  «Клооп»га 22 август куни шаҳар милициясидан хабар берилди.

Маълумотларга кўра, милицияга бомба ҳақида хабар соат 12:36 да келиб тушган. Хабарда мэриянинг электрон манзилига бинога портловчи қурилма ўрнатилгани ёзилган хабар келиб тушган.

«Ҳозирда ҳокимликда ишлаётган ходимлар, хизмат сафари билан кетаётган одамлар эвакуация қилиниб, бино кўздан кечирилмоқда. Воқеа жойида милиция ходимлари, тезкор тергов гуруҳи ва бошқа хавфсизлик кучлари ишламоқда», — дейилади милиция хабарида.